Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қардошлар бир мақсадда жам бўлди
22:54 / 2023-08-25

Нукус шаҳри Ашшикўл бўйидаги “Қорақалпоқ этно овули” сайёҳлик марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига бағишлаб “Ўзбекистон – умумий уйимиз”, “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги гарови” шиори остида маданият ва дўстлик фестивали, “Миллий либослар – маънавият кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вазирлик ҳамда идоралар, миллий-маданий марказлар томонидан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Нукус шаҳар 2-cектор ҳудудидаги 18 та маҳалла фуқаролар йиғинининг фаоллари иштирок этди.  

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда турли миллат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлаш, миллий умуминсоний қадриятларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида сўз борди. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. Бу борада, халқимизга азалдан хос бўлган бағрикенглик анъаналари муҳим роль ўйнамоқда.  

[gallery-13273]

Тадбир адиблар, маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи нуронийлар, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилар ҳамда фаоллар иштирокида “Мамлакатимизда турли миллат ва элат вакиллари тотув яшайди” шиори остидаги маданий-маърифий тарғибот сайли билан бошланди. Иштирокчилар турли миллат вакилларининг маданияти, урф-одати, дастурларини ўзида акс эттирган “Урф-одат ва қадриятлар-миллат кўзгуси” мавзусидаги фотосуратлар, ҳунармандчилик намуналари, ёзувчи-шоирлар асарлари, миллий таомлар ҳамда либослар кўргазмаси билан танишди.  

Турли миллат вакиллари ижросидаги куй ва қўшиқлар ҳамда рақслар тадбирга кўтаринкилик бағишлади. Тадбир якунида бир гуруҳ маҳалла фаоллари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА