Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қардош халқларнинг муштарак маданияти ифодаси
23:03 / 2021-08-06

“Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё халқларининг миллий таомлари фестивали ва тантанали концерт бўлиб ўтди.

Президентлар дастлаб миллий таомлар намуналарини кўздан кечирди.

Сўнг Марказий Осиё мамлакатлари санъат усталари иштирокида тантанали концерт дастури бўлди. Фольклор-этнографик ансамбллар ва эстрада хонандаларининг чиқишлари замонавий саҳна безаклари билан уйғунлашиб, ажиб манзара ҳосил қилди. Миллий куй-қўшиқ ва рақслар халқларимиз бирлиги, маданий яқинлигини яққол намоён этди.

Марказий Осиё давлат раҳбарлари маслаҳат учрашувининг навбатдаги йиғилиши доирасида ўтказилган ушбу тадбирлар, шунингдек, етакчи аёллар мулоқоти ва минтақа Иқтисодий форуми Президентимиз ташаббуси билан ташкил топган саммитнинг янги босқичга чиққанидан далолат беради.