Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қандли диабет билан оғриган болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳида
18:31 / 2021-08-12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 апрелдаги “2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Aкадемик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази “Medical Online Services” МЧЖ ҳамда Тошкент шаҳар “Соф дил” қандли диабет билан хасталанган болалар ва ўсмирлар жамияти билан ҳамкорликда хайрли ишга қўл урди.

Улар шу йилнинг 12-23 август кунлари қандли диабет билан оғриган болаларнинг «Happy Summer» ёзги соғломлаштириш оромгоҳида дам олишини ташкил этмоқда.

[gallery-3383]

Лойиҳа доирасида Наманган ва Тошкент вилояти, Тошкент ва Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган 12 нафар қандли диабетга чалинган бола қамраб олинган бўлиб, уларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш, тўлақонли турмуш тарзи учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ижодий ва ижтимоий соҳаларидаги фаолликларини ривожлантириш мақсад қилинган.

Бугун ушбу болалар пойтахтдан дам олиш оромгоҳига жўнаб кетди. Қандли диабетга чалинган болаларнинг соғломлаштириш оромгоҳида дам олишини ташкил этиш бўйича лойиҳа Ўзбекистонда сўнгги 21 йил ичида илк маротаба амалга оширилаётгани таъкидланди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА