Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қандай турдаги жарималарга 50 ёки 70 фоизлик чегирмалар қўлланилмайди? (+видео)
18:51 / 2023-12-20

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 3321-моддасига кўра, жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби белгиланган. Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу борада батафсил тушунтириш берди.

– Кодексга кўра, ҳуқуқбузарга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг эллик фоизи ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизи ихтиёрий равишда тўланган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. 

Аммо, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш, кема ҳайдовчиларининг кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқариши, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши учун чегирма қўлланилмайди. 

Шунингдек, маст ҳолдаги ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда ҳамда худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда юқорида келтирилган чегирма қўлланилмайди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/hWiKs36pRQI" title="Qanday turdagi jarimalarga 50 yoki 70 foizlik chegirmalar qoʻllanilmaydi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева, ЎзА