Қандай тадбиркорларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқи берилади?
– 2021 йил 1 июндан лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилади, – дейилади, Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Бу автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун белгиланган.