Яқинда ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги 93-сонли автобуснинг том қисмидаги газ баллон қопқоғи кўчиб тушганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Бу ҳақиқатга қанчалар яқин?
—Юнусобод туманининг 8-мавзесидан ўтадиган 18 метрли катта сиғимли автобус йўналишида йўлнинг қатнов қисмига қараб қийшайиб ўсган кўп йиллик чинор дарахти бор. Ушбу чинор шаҳарсозлик меъёрлари ҳамда амалдаги қонунчилик бўйича йўлнинг қатнов қисмига халақит бергани учун авария ҳолатидаги дарахт ҳисобланади. Лекин у қийшайиб ўсган бўлса ҳам кўп йиллардан буён йўл четида одамларга соя бериб турибди. Чинор тагидан ўтаётган автобуснинг том қисмидаги газ баллон қопқоғи дарахтга тегиб кетиши натижасида қопқоқ ажралиб кетган.
Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан биргаликда мазкур йўл участкасида ҳаракатни такомиллаштириш бўйича ечимлар ишлаб чиқдик. Мана шу ечимлар асосида йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар торайтирилиб хавфсизлик оролчасидан айланиб ўтадиган қилинди. Натижада дарахт ҳам сақланиб қолинди, автобусларнинг хавфсиз ҳаракати ҳам таъминланди, — дейди Транспорт вазирлиги ҳузуридаги лойиҳа офиси раҳбари Муроджон Обидов.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ErT0y8SR5FY" title="Қандай қилиб кекса чинор дарахти сақлаб қолинди?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe> Н.Раҳмонова, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА