English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қандай маҳсулотлар умрни узайтиради?
19:27 / 2022-11-30

Умрингизни яна ўн йилга узайтиришнинг имкони борлигини биласизми? Бунинг учун кунига бир бош саримсоқ пиёз ейиш кифоя.

Диетолог Анжелика Дувал “Москва 24” телеканалига берган интервьюсида таъкидлашича, агар саримсоқ пиёз хом шаклида мунтазам истеъмол қилинса, умр 10 йилга узайиши мумкин.

Гап шундаки, Саримсоқ ичакдаги патоген микрофлорани йўқ қилишга ва бактериялар ва вируслардан халос бўлишга ёрдам беради, қолаверса, бутун танамизни дезинфекция қилади. Бундан ташқари, у овқат ҳазм қилиш учун фойдалидир.

Мутахассиснинг фикрича, соғлом ичак узоқ умр кўришнинг калити ҳисобланади. Саримсоқнинг яна бир фойдаси – таркибида хром ва молибден мавжудлигидир.

Биринчиси, қондаги глюкоза даражасини тартибга солишга ёрдам беради, яъни диабет ривожланишидан ҳимоя қилади.

Иккинчиси, метаболик жараёнларда иштирок этадиган ферментларни ишлаб чиқаришда иштирок этади.

Саримсоқ пиёзни қандай истеъмол қилиш мумкин?

• Кунига битта бўлакчаси кифоя қилади;

• Пиширилган эмас, хом ҳолда истеъмол қилиш керак.

Саримсоқни истеъмол қилишдан ташқари, соғлом турмуш тарзининг бошқа жиҳатларини ҳам кузатиб бориш керак. Шундай қилинса, фойдали маҳсулот узоқ умр кўришга ёрдам беради, дейди мутахассис.

ЎзА