French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қандай ҳолларда “Бола пули” берилиши тўхтатилади?
11:34 / 2022-12-14

“6 ойлик эгизак фарзандларим бор. Бола пули олиш учун мурожаат қилсам уларнинг ҳар иккисига ҳам уч ёшга тўлмаганлиги сабабли бир хил нафақа бериладими?”

“Мен оилам билан ажрашганман. Ҳозирда турмуш ўртоғим икки нафар бола учун алимент тўлайди. Олаётган алиментим сабабли менга бола пули берилмайдими?”  

“Қандай ҳолларда бола пули берилиши тўхтатилади?”  

Кўпчилик шу каби саволлар юзасидан мурожаат қилади. 

Халқимиз орасида “Бола пули” деб номланадиган болалар нафақаси кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан тайинланади.  

Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ҳамда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тўғрисидаги қарорлар “Ягона реестр” АТда шакллантирилади ва қабул қилинади.  

Хўш, болалар нафақасини олишда нималарга эътибор қаратиш керак?  

Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилади. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмайди (ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади).  

Шу билан бирга, оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хақи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги белгиланган.  

“Бола пули” 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан ҳисобланади. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 498 минг сўмдан ошмаслиги кўрсатилган.  

Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 1 миллион 644 минг сўм деб ҳисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда ҳисобланиши белгиланган.  

Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр-хотиндан иш хақи тўғрисида маълумотнома талаб қилинади.  

“Бола пули” юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда даромад ва бошқа ҳолатлари аниқланади. Бунда инсон омили аралашмасдан, компьютер база орқали аниқлаган маълумотлари асосида тайинланиши ёки рад қилиниши мумкин.  

Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари керак. Бунда даромади 1 миллион 644 минг сўм деб ҳисобланиши, оила аъзосига тушадиган даромад 498 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилиши назарда тутилган.  

Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол, сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади ҳисобига олинишини инобатга олиши керак.  

 

Ирода Қаҳҳорова,  

ҳуқуқшунос