Қанча суриялик қочқин Туркиядан ватанига қайтди?
Дамашқда ҳокимият алмашгандан кейин 250 000 дан кўп суриялик Туркиядан ватанига қайтди, деди Туркия ички ишлар вазири Али Эрлиқоя “CNN Türk” телеканалида чиқиш қилиб.
– 2024 йил 9 декабрдан буён Туркиядан Сурияга 250 064 нафар суриялик, яъни 47 минг оила қайтди, – деган вазир. Бу миқдор ўқув йили тугаши муносабати билан яна ортиши кутиляпти. 2016 йилдан бу ёғига айни рақам 1,1 миллионни ташкил қилди. Ҳозир мамлакатимизда 2,7 миллиондан зиёд мазкур қўшни давлат фуқароси вақтинча бошпана топган. Шунингдек, Туркияда яшаш учун рухсатномага эга 1,1 миллиондан кўп хорижлик бор.
Ўтган йил ноябрь ойи охирида мухолифат қуролли
тузилмалари Сурия армиясига қарши кенг кўламли ҳужум бошлади ва 8 декабрь куни Дамашққа кириб борди. Башар Асад Президент лавозимидан истеъфога чиқди ва мамлакатни тарк этди. Янги маъмурият раҳбари Аҳмад Ал-Шараъ 29 январь куни ўтиш даври етакчиси сифатида эълон қилинди.
С.Раҳимов, ЎзА