Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қамоқдан ҳашаматгача: кечаги панжара орти бугун…
11:00 / 2026-02-09

Бир пайтлар қаттиқ тартиб, тор камералар ва совуқ деворлар ҳукмрон бўлган қамоқхоналар бугун сайёҳлар орзу қиладиган ҳашаматли манзилларга айланмоқда.

2026 йилнинг асосий саёҳат трендларидан бири сифатида тилга олинаётган “salvaged stays” (тарихий биноларни замонавий меҳмонхонага айлантириш) — собиқ ҳибсхоналарни ҳам янги ҳаёт сари етаклади.

Nara Park Hotel, Nara (updated prices 2026)

Япониянинг Нара шаҳрида 1908 йилда вояга етмаганлар учун қурилган қамоқхона яқин орада беш юлдузли меҳмонхонага айланиш арафасида. Бир пайтлар битта маҳбус учун мўлжалланган камералар бугун бирлаштирилиб, кенг люкс хоналарга ўзгартирилди. Руҳ ўша-ўша: қизил ғиштли фасад, пўлат конструкциялар, аммо ички муҳит — қулай ва замонавий. Ҳатто собиқ сўроқ изолятори энди япон-француз ресторани сифатида хизмат қилади.

Beyazıt Meydanı'ndan Taksim Meydanı'na Bellek Mekanları

Истанбул марказидаги собиқ Усмонлилар даври қамоқхонаси эса бугун шаҳарнинг энг нуфузли меҳмонхоналаридан бири ҳисобланади. Бир вақтлар ёзувчи ва журналистлар сақланган бу бинода турк адабиётининг машҳур асарлари ёзилган. Бугун эса Босфор бўғозига қараган кенг хоналар ва сокин ҳовли меҳмонларни қарши олади. Қамоқхона ўтмишидан фақат мармар ва тош деталлар хотира сифатида қолган.

An Ottoman-era lock-up and a juvenile jail: How former prisons are turning  into five-star hotels | Euronews

Германиянинг Оффенбург шаҳрида 1840 йилларга оид ҳибсхона “Liberty” номли меҳмонхонага айлантирилган. Бино ичидаги “Сув ва нон” дея номланган ресторан бу ернинг ўтмишига кинояли ишора. Камераларнинг эски эшиклари эса безак сифатида сақланиб қолинган.

This Historic Boston Jail Is Now a Luxury Hotel With Incredible Views of the  City

Айниқса, АҚШнинг Бостон шаҳрида 1851 йилда қурилган “Charlz-street” қамоқхонаси ёруғ зали билан машҳур меҳмонхонага айланган. Бир вақтлар маҳбуслар машқ қилган ҳовли бугун яшил ландшафтли ички боғ. Бар ва ресторанлар номи ҳам ўтмишни эслатади. 

Raising the Bars: Hard Labour Pays Off for Pentridge Hotel Conversion | The  Urban Developer

Австралиянинг Мелбурн яқинидаги “Pentridge” қамоқхонаси эса янада чуқур маънога эга. Оғир жиноятчилар сақланган бу жой бугун соғломлаштириш ва дам олиш маскани сифатида танилган. Бир нечта камералар қўшилиб, сокин люкс хоналар яратилган, ер ости бассейни эса асосий диққат маркази. 

Гувоҳ бўлганингиздек, бу меҳмонхоналар шунчаки тунаш жойи эмас. Улар тарих билан юзма-юз келиш, ўтмишнинг оғир саҳифаларини замонавий қулайлик билан бирлаштиришга уринишдир. Кечаги панжара орти бугун ҳашамат, сукунат ва тажриба излаган сайёҳлар учун янги манзилга айланган.

Мусулмон Зиё, ЎзА