“Қамчиқ” довонида назорат қилиш пунктлари иш бошлади
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида – транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш турғун (стационар) ва кўчма пунктларини қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш белгиланган эди.
Автомобиль йўллари қўмитаси A373 “М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидаги 193- ва 273-километрларида жойлашган оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктлари – автомобиль йўлидаги таъмирлаш ишлари якунига етказилгандан сўнг яна ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилади.
Автомобиль йўллари қўмитаси,
Матбуот хизмати