«Қамчиқ» довонида ҳаракат вақтинча чекланади
-
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, «Қамчиқ» довони ҳудудидан ўтувчи А–373 автомобиль йўлининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилади. Шу муносабат билан бугун, 2024 йил 18 cентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланди.
ЎзА