ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши ҳамда Термиз иқтисодиёт ва сервис университетининг волонтёр талабаларидан тузилган “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг бирида “Ҳарбий қисмда бир кун” шиори остидаги амалий ҳамда назарий ўқув машғулотларида иштирок этди.
[gallery-26705]
Кун давомида “Қалқон" жамоатчилик гуруҳи аъзолари ҳарбий қисмда жисмоний, маънавий ҳамда саф тайёргарлигидан ўтди, ҳарбий хизматчилар билан бирга спорт эстафета ўйинларида муносиб иштирок этди.
Тадбир талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат, юртга муҳаббат ва садоқатни мустаҳкамлаш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадига қаратилган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА