Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказилди
11:27 / 2025-11-21

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Сирдарё вилоятига сафари давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон давлат университети Бошланғич ташкилотининг “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказди.

Учрашувнинг асосий мақсади — ёшлар билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда университетдаги ижтимоий-фаолият ишларини янада ривожлантириш эди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Гулистон давлат университетининг Бошланғич ташкилоти Ҳарбий ватанпарварлик лойиҳалари йўналиш координатори, университет “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи сардори Жасур Сулаймонов вазирга гуруҳнинг фаолияти, амалга оширилган ижтимоий ва маънавий тадбирлари ҳамда ёшлар билан олиб борилган лойиҳалар ҳақида маълумот берди.  

—   “Биз “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи аъзолари сифатида ёшларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун кўплаб лойиҳаларни амалга оширдик. Вазир билан мулоқот биз учун муҳим тажриба бўлди. Унинг маслаҳат ва тавсиялари гуруҳ фаолиятини янада самарали ва кенгроқ йўналтиришда муҳим аҳамият касб этади. Биз ёшлар орасида ватанпарварлик, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий фаолликни тарғиб қилишда давом этамиз, —  деди биз билан суҳбатда Жасур Сулаймонов.

Қўнғиротбой Шарипов университетда ташкил этилган “Қалқон” гуруҳи фаолиятини юқори баҳолади ва бундай ташаббусларни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув давомида ёшлар ўз таклиф ва фикрларини билдирдилар, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш, волонтёрлик ҳаракатларини кенгайтириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш бўйича ташаббусларини тақдим этишди. Вазир ёшларнинг фикрлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашини билдириб, уларнинг ижодий ва лойиҳалар бўйича фаолиятларини янада кенгайтиришга доир вазифаларни белгилаб берди.

Учрашув якунида вазир ёшлар билан мулоқотнинг муҳимлиги ва бундай ташаббусларнинг университет ҳаётидаги ўрнини алоҳида таъкидлади ҳамда гуруҳ аъзоларига ижтимоий ва маънавий ташаббусларини ривожлантиришда барча зарур шароитлар яратилганини билдирди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири