Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Қалдирғоч" оромгоҳи – мароқли дам олиш маскани
13:50 / 2022-06-08

Янгиер шаҳридаги Сирдарё вилояти футбол маҳорати мактаби негизида ташкил этилган ёзги соғломлаштириш ва дам олиш оромгоҳи 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчиларни ўз бағрига олган.

Дам олиш масканида бой китоблар захирасига эга замонавий Ахборот-ресурс маркази, кўргазмали воситалар ва жиҳозлар билан таъминланган тўгарак хоналари, жаҳон стандартлари талабларига жавоб берувчи сузиш ҳавзаси, спорт майдончалари, ётоқ бинолари, барча шарт-шароитлар ва қулайликларга эга бўлган ошхона, ювиниш хоналари болажонлар хизматида.

Оромгоҳ тиббиёт мажмуида ўғил-қизларнинг саломатлиги доимий назоратда. Бу ерда дам олаётган болажонлар ўзлари қизиққан йўналишларда 10 га яқин тўгарак машғулотларига жалб этилган.

Оромгоҳда ижодкорлар ва олимлар иштирокида ижодий учрашувлар ўтказилмоқда. Турли интеллектуал ўйинлар, викториналар, мушоиралар, айтишувлар, баҳслар давомийлиги якунида иштирокчилар рағбатлантирилмоқда. Бундан ташқари Миллий гвардия ходимлари иштирокида камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ҳам ташкил этилмоқда.

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА