Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки валютанинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
09:35 / 2021-06-04

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона мажмуи томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида "Истанбул–Олмаота–Тошкент" йўналиши бўйича учиб келган йўловчилардан бири фуқаро К.У.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, юк сумкаларидаги сочиқлар орасида 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валюта борлиги аниқланди.

Аммо мазкур валюталарнинг ҳақиқийлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотди. Ўтказилган текширувлар давомида купюраларнинг барчаси қалбаки бўлиб чиқди. Энг қизиғи шундаки, купюраларнинг аксариятида серия рақамлари ҳам бир хил эди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, валюталарни қабул қилмоқчи бўлган шахснинг автомашинаси кўздан кечирилганда, автомашинада яна сохта 5 минг АҚШ доллари борлиги аниқланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

 

ЎзА