Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки спиртли ичимликлар йўқ қилинди
19:40 / 2025-12-17

Спиртли ичимликларнинг зарари ҳақида кўп эшитганмиз. Айниқса, қалбаки ва сифатсиз алкоголь маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатлари кўп кузатилади.

Мазкур омиллар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатимизда ноқонуний ҳамда қалбаки спиртли ичимликлар савдосининг олдини олишга қаратилган ишлар қатъий назоратга олинган.

Хоразм вилоятида ҳам ноқонуний спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи яширин цехлар, савдо дўконлари ва омборлар аниқланиб, бунга қўл урган шахслар жавобгарликка тортилмоқда. Улардан олинган истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар эса тегишли тартибда йўқ қилинмоқда.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ 31 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Натижаси бўйича 31 та жиноят ва 4 та маъмурий иш юритилди. Ҳуқуқбузарлардан жами 1 миллиард  954 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.  

Маълумки, суд қароридан сўнг Мажбурий ижро бюроси органлари истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини йўқ қилишга масъул бўлади. 

Жумладан, Урганч туманидаги чиқиндихона ҳудудида Мажбурий ижро бюроси, Солиқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг вакиллари иштирокида катта партиядаги сифатсиз алкоголь маҳсулотлари йўқ қилинди.  

–  Аниқланишича, Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг ижро варақасига асосан судланган А.А. ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган “Урганч медиа маркет” оилавий корхонасига топширилган 37 минг 72 дона алкоголь маҳсулотларини йўқ қилиш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган, – дейди Бюронинг Урганч тумани бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳамиджон Вапаев. – Ижро ҳужжатига кўра, Урганч туманида яшовчи фуқаро қонунга хилоф равишда сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган ва нақд пулга реализация қилиб, солиқ

ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаб келган. Оқибатда эса ўзи жавобгарликка тортилди, маҳсулотлар эса йўқ қилинди.  

Бундай қўлбола маҳсулотлар муомалага киритилишининг олдини олиш, йўқ қилиш борасидаги тадбирлар ва ижро ҳаракатлари аҳоли саломатлигини асраш ва иқтисодиётимиз барқарорлигини таъминлашда муҳимдир.

Аҳмаджон Шокиров,  

Беҳзод Саидов (сурат),  

ЎзА мухбирлари