French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки пул ишлаб чиқарган жиноий гуруҳ қўлга олинди
13:53 / 2023-07-03

Бухорода қалбаки сўм купюраларини ишлаб чиқарган жиноий гуруҳнинг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида туманнинг Шарқ маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро С.А., Навоий вилояти Қизилтепа тумани Маликобод маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаро Ш.Б., қўшни маҳалланинг Ф.Хўжаев кўчасида яшовчи 2004 йилда туғилган фуқаро Д.А. ва 2002 йилда туғилган фуқаро А.Д. 3 нафар шериклари билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб олади.  

Натижада қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтишади. Гуруҳ жорий йилнинг 19 июнь кунидан 26 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги вақтинчалик ижарага олган хонадонда “Epson L-3100” русумли рангли принтер ёрдамида 100.000 сўмлик пул купюраларини келгусида ўтказиш мақсадида кўпайтириш йўли билан ясаб келган. Қалбаки пулларни савдо дўконлари ва фуқароларга ўтказиб келаётганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинади.  

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ушбу жиноий гуруҳнинг 4 нафар аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Зариф Комилов, ЎзА