Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки ҳужжат асосида уй сотган фирибгарлар ушланди
11:51 / 2024-07-06

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди.

Фуқаро В.К. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Н.га бошқа бир фуқаро Н.Т.га тегишли Янги Аср кўчасидаги хонадонни гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга қалбаки ҳужжатларни тақдим қилиб, уйни 20 800 АҚШ долларига сотганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-228 моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири