Қалбаки алкоголь маҳсулотларини сотаётган дўкон фаолияти фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман бўлими томонидан “Нукус вино заводи” акциядорлик жамиятининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда дўконларнинг бирида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.
Жумладан, “Q.D.” хусусий корхонаси раҳбари Д.Ж. савдо дўконида харидорга қалбаки акциз маркали 240 дона “Қаратау” алкоголь маҳсулотини 3,8 миллион сўмга сотган вақтида ушланган. Унга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, яна 132 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА