Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки алкоголь маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
15:37 / 2025-11-04

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани бўлими, ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки алкоголь маҳсулотлари тўхтатиб қолинди.

Жумладан “Бес тобе” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Г. ва С.К. “Cobalt” русумли автомашинасида умумий баҳоси 52,8 миллион сўмлик 1 минг 266 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотиш мақсадида Шуманай туманига олиб кетаётган вақтида тўхтатилди. Тезкор тадбир иштирокчилари  томонидан  ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири