French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди
17:23 / 2023-03-24

“U.Q” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Kh.А» хусусий корхонасига қарашли савдо шохобчаларида жами 728 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилгани маълум бўлди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар ва туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда аниқланган маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Янгибозор ва Урганч тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда «О.Х» масъулияти чекланган жамияти ҳамда "М.A" оилавий корхонасига қарашли савдо шохобчаларида жами 273 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “A.D” масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 147 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА