Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалбаки 800 долларнинг муомалага киритилишининг олди олинди
12:50 / 2021-03-20

Қалбаки 800 АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинди, дея хабар қилмоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг матбуот хизмати.

Хабарда қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Миробод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.С. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.га 16 дона қалбаки 800 АҚШ долларини 500 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган. Тадбир давомида О.С.нинг ёнидан яна 7 дона қалбаки 50 купюрадаги 350 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА