Қаландарова Дилдора Абдуллаевнанинг физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“(A)shm ва (B)shm функцияларнинг эквивалентлиги” мавзусида
Қаландарова Дилдора Абдуллаевнанинг 01.01.01-Математик анализ ихтисослиги бўйича “(A)shm ва (B)shm функцияларнинг эквивалентлиги” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси иши ҳимояси Урганч давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.FM.55.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 1 март куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 220100, Урганч ш., Х.Олимжон кўчаси, 14-уй. Урганч давлат университети;
Тел.: (99862) 224-67-00
e-mail: ik-mat.urdu@umail.uz