English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қалъачада янги шифо маскани иш бошлади
18:45 / 2023-05-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги Қалъача маҳалласида янги тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.  

Оилавий шифокорлик пунктининг мазкур ҳудуддан бироз олисда жойлашгани аҳолининг оғриқли масалаларидан эди. Масофа узоқлиги айниқса, ёши кекса кишиларнинг шифокор кўригидан ўтишида, ёш оналарнинг фарзандларини эмлашга олиб боришида қийинчилик туғдираётган эди. Қишлоқ фаолларнинг саъй-ҳаракати билан маҳаллада Арсиф оилавий шифокор пунктига қарашли Қалъача маҳалла тиббиёт пункти ташкил қилинди.

[gallery-11688]

– Ташаббус ижросига шу йилнинг январь ойидан киришдик, – дейди маҳалла фаоли Миролим Омонов. – Қишлоғимиз марказидаги қаровсиз бинони шифо масканига айлантиришга аҳд қилдик. Қурилиш ишларига ўзим бош-қош бўлдим. Бу ернинг одамлари сахий, бири моддий томондан ёрдам берган бўлса, бири қурилиш молларига, таъмирлаш ишларига кўмак берди. Натижада аҳолининг узоғи яқин, оғири енгил бўлди. 

 

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА