Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қафасдаги бўри қўйиб юборилди
10:21 / 2023-01-26

Жиззах вилояти Зомин туманида қафасда сақланаётган бўрининг кўпкарида совринга тикилгани ҳақидаги видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Зомин тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан зудлик билан суриштирув ўтказилган.

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Зомин тумани “Туркман” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро К.Ғ. ҳудуддаги яйловда бўрини тутиб олиб, қафасда сақлаган. Ушбу ҳолатга гувоҳ бўлган Зомин туманининг “Навбаҳор” МФЙда яшовчи О.У. ҳамда Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи Р.Х. уяли алоқа воситасида қафасдаги бўрини тасвирга олиб, ана шу тасвирларни ижтимоий тармоқда тарқатиб юборган.  

Ўз навбатида, Зомин тумани ИИБ, туман экология прокуратураси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси туман бўлими вакиллари томонидан ҳуқуқбузар фуқаро К.Ғ.ни тегишли тартибда жазога тортиш чоралари кўрилди. Фуқаро К.Ғ. базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима тўлади.  

Қафасдаги бўри эса Зомин давлат қўриқхонаси ҳудудига олиб бориб, табиат бағрига қўйиб юборилди.

 

А.Қаюмов, ЎзА