Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадриятларга таянган тараққиёт сари
10:50 / 2021-09-22

Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка номзод Алишер Қодировнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Илҳом Ражабов билан вилоят ва республика ОАВ вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда ишончли вакил “Янги Ўзбекистон – Янги сайловлар” шиори остида ўтаётган бу йилги сайлов янги Сайлов кодекси асосида ташкил этилаётганлиги, Президентликка номзоднинг Сайловолди дастуридаги устувор вазифалар тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, тадбирда туман ва шаҳарларда номзоднинг ишончли вакили билан ўтказиладиган тадбирларнинг календарь режаси ишлаб чиқилиб, учрашувлар нафақат марказларда, ташкилот ва корхоналар, таълим муассасаларида, балки вилоятнинг энг чекка ҳудудлари – қишлоқ ва овуллари, пахта далаларида ўтказилиши, дастлабки учрашув эса Навбаҳор туманида бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берилди.

Тарғибот тадбирлари “Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради” ғоясини ўзида мужассамлаштирган “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори остида Президентликка номзоднинг Сайловолди дастури видеолавҳа кўринишида сайловчилар эътиборига ҳавола қилинаётганлиги ўзига хос янгилик эканлиги, бундан ташқари, номзоднинг ишончли вакилига сайловчилар бевосита савол билан мурожаат қилиши, айрим саволларга АКТ имкониятларидан фойдаланилган ҳолда тўғридан-тўғри онлайн шаклда номзод томонидан жавоб қайтарилиши учун жонли мулоқот йўлга қўйилиши маълум қилинди.  

 

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА