Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадрият унутилмайди: ҳамма ҳашарга!
16:25 / 2026-03-10

Фарғона вилоятида 1063 та маҳалла бор. Умумхалқ ҳашарини қандай ўтказиш барча МФЙда муҳокама қилинди ва режалар тузилди.

–“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида бўлиб ўтадиган умумхалқ хайрия ҳашарида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли ободонлаштириш тадбирлари ташкил этилади, – дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Зиёвутдинов. – Ҳашар доирасида маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар атрофи тартибга келтирилади ҳамда кўчалар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонларда ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Шунингдек, болалар майдончалари таъмирланиши, дарахтларга ишлов берилиб, янги кўчатлар экилиши, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида ҳудудлар кўкаламзорлаштирилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилади.

Бу гал умумхалқ ҳашарида вилоятнинг жами 1,5 миллион аҳолиси иштирок этиши кутилмоқда.  

– Барча юртдошларимизни умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этишга, юрт ободлиги, маҳаллалар кўрки йўлида ўз ҳиссасини қўшишга чорлайман, – дейди Адҳамжон Зиёвутдинов.

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА