Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
11:34 / 2023-12-01

1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида 1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради.  

Тадбирда сўзга чиққанлар она тили халқимизнинг тарихи, ўтмиши, турмуш тарзи, миллий ўзлигини ўзида мужассам этган бебаҳо хазина, уни авайлаб-асраш ва эъзозлаш барчамизнинг фарзандлик бурчимиз эканлигини қайд этиб ўтди.

Сўнгги йилларда қорақалпоқ тилини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ёшларни соф она тилида гапиришга ўргатиш ҳамда тарғиб қилишга аҳамият берилмоқда.  

Тантанали байрам тадбирида филиалнинг иқтидорли ёшларидан ташкил топган жамоа тайёрлаган концерт дастури намойиш этилди. Талабалар ижросидаги миллий рақслар, бахши ва жировларнинг чиқишлари, қорақалпоқ миллий қўшиқларининг жонли ижро этилиши, айниқса, тарихий-бадиий фильмдан олинган саҳна кўриниши томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги муносабати билан жойларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири