Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадринг баланд бўлсин она тилим
11:49 / 2022-10-23

Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактабида "Қадринг баланд бўлсин она тилим" мавзусида адабий анжуман бўлиб ўтди.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, шоир Ботир Эргашев, уюшма вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршида Ваҳобжон қизи иштирок этиб, она тилимизнинг давлат тили сифатидаги роли ва аҳамияти, гўзал ва жозибадор она тилимизнинг бебаҳо қадрият эканлиги, унинг мавқеи ва софлигини сақлаш, эъзозлаш, ривожлантириш ҳақида гапирди.

Гўзал тилимиз, адабиёт, ижод хусусидаги суҳбатлар, савол-жавоблар ўқувчи ёшларнинг мавзу доирасидаги билим ва тушунчаларини янада бойитди.  

Ижод мактаби ижодкор ўқувчилари томонидан ўқилган гўзал тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, намойиш этилган бадиий дастур барчага хуш ва байрамона кайфият улашди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА