Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Қадринг баланд бўлсин она тилим!” мавзусида тадбир ташкил қилинди
12:15 / 2021-10-21

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг Элликқалъа педагогика факультетида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлиши муносабати билан «Қадринг баланд бўлсин она тилим!” мавзусида тадбир ташкил қилинди.

Тадбирни институтнинг ёшлар масалалари бўйича проректори Қувондиқ Қодиров олиб борди. Ўз нутқида бугунги кунда тилшунослик, давлат тилининг нуфузини янада оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалий натижалари ҳақида сўз юритди. Талабалар шеърий йўсинда тилга бўлган ҳурматини изҳор қилишди. Иншолар, мақолалар танлови ўтказилиб, тадбир якунида совға-саломлар билан тақдирланди.  

Элликқалъага меҳнати синган ардоқли устозлардан бири математика фани ўқитувчиси Бекабат Арғынбаев талабалар янада яхши билим олишлари учун йигирмадан ортиқ номдаги 2000 та китоб совға қилиши таҳсинга сазовор, савоб ишлардан бири бўлди.  Қуръони каримнинг 811 жойида  «илм» сўзи турли маъноларда келган. Қуръон ва суннатда илм инсониятни турли ахлоқсизликлар, ҳаром-харишлар, ёмон йўл ва амаллардан қайтариши алоҳида зикр қилинган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам «Бешикдан то қабргача илм изла» дея бежиз марҳамат қилмаганлар. Шундай Ҳақ ва дунё асрорларидан воқиф бўлиш китобгина амалга ошишини мудом ёдда тутиш муҳим.

Педагог Бекабат Арғынбаевнинг меҳнат фаолиятини кўпчилик яхши билишади. У киши Элликқалъа тумани ташкил қилинган пайтлардан бошлаб, Бўстон шаҳрида математика фанидан ўқувчиларга сабоқ бериб, эл-юрт ҳурматига мушарраф бўлган.  

Кўп йиллик педагогик меҳнати давомида ўз тажриба ва сабоқлари билан ёшлар устози Бекабат Арғынбаев ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб ўтишди.  

 

Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ,

филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)