Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадри қаддидан баланд нуронийлар
17:41 / 2021-05-04

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Оддий аскар Хожамурат Бекташев 1926 йилда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган. Ҳарбий хизматни 98-захира ўқчи полкида ўқчи лавозимида бошлаган.

Хожамурат Бекташев уруш йилларида ўқчи полкида автоматчи лавозимларида хизмат қилган. 1950 йил 28 январь куни ҳарбий хизматдан бўшатилган. Полша ва Латвия давлатларини озод этишда қатнашган. Ҳарбий хизматдан бўшатилган сўнг Олот туманидаги 1-сонли ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 7 нафар фарзанди бор. 40 невара, 30 чеваранинг севимли бобоси. Бугун фарзандлари даврасида кексалик гаштини сурмоқда.

– Жуда ҳам оғир кунларни бошдан кечирдим, – дейди Хожамурат Бекташев. – Иссиқ демадим, совуқ демадим, Ватан учун курашдим. 7 йил хизмат қилиб, 25 ёшимда юртимга қайтдим. Бу гапларни айтсам ёшлар ишонмайди. Бугун мана шундай хотиржамликда яшаяпмиз. Кўз тегмасин. Бу тинчликнинг қадрига етиш керак.

Бухоро вилоятида Хожамурат бобо каби суронли кунларни кўрган 19 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Беаёв жангларда ватанпарварлик ва жасорат намуналарини кўрсатган бу фахрийлар эъзозу ардоқда ҳаёт кечирмоқда.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари 95 ёшни қаршилаган Хожамурат ота Бекташев хонадонида бўлди. Отага Президентимизнинг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Уруш йилларидаги ғалабага чорловчи қўшиқлар янгради.

Оддий аскар Бозор Примов эса ўқчи полкида ўқчи лавозимида хизмат қилган. 1943 йил октябрь ойида умуртқа ва қўлидан ярадор бўлиб касаллиги сабабли ҳарбий хизматдан бўшатилган. Москва шаҳрини озод этишдаги жангларда қатнашган. Урушдан кейин «Шарқ-юлдузи» колхозида ишлаган. Беш фарзандни вояга етказган. Айни кунда набираю, чеваранинг қуршовида умргузаронлик қилмоқда.

Отахонга ҳам кенг жамоатчилик олдида Президентимизнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўллаган байрам табриги, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

[gallery-2279]

Зариф Комилов,  Тоҳир Истатов (сурат),  ЎзА