Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадимшунослар Туркияда эрамиздан аввалги II асрда қурилган “ошхонани” топишди
08:27 / 2021-07-30

Туркиянинг жануби-шарқидаги қадимий Зевгма шаҳрида қадимшунослар қояда ўйиб қурилган иккита хонани топишди. Мутахассислар ушбу топилма эрамиздан аввалги II ёки III асрга тегишли эканини таъкидлашмоқда, деб хабар беради Daily Mail.

Экспертларнинг фикрича, топилган хоналар “ошхона” сифатида фойдаланилган.

Топилган хоналар мураккаб мозаик суратлар билан безатилган. Қадимшунослар гуруҳини раҳбари Анкара университети олими  Куталмиш Геркайнинг таъкидлашича, ушбу хоналарнинг эгалари нуфузли, ўқимишли ва нозик дидли одамлар бўлган.

Айни дамда хоналарни ўрганиш ишлари тўхтатилган, чунки археологлар шифтдаги хавфли ёриқни мустаҳкамламоқда. Шунга қарамай, қазиш ишларини йил охиригача  тугаллаш режалаштирилмоқда.

Шаҳарга эрамиздан аввалги 300 йилларда юнонлар томонидан асос солинган. Шаҳарнинг энг тараққий этган даврларида бу ерда 80 мингдан зиёд киши яшаган. Эрамиздан аввалги 64 йилларда шаҳар римликлар томонидан эгаллаб олинган ва унга Зевгму номи берилган.