Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадимий ва нодир тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқиб кетиш ёки чет эл фуқароларига сотиш тақиқланади
14:37 / 2024-01-08

Ҳар бир мамлакатнинг пули, тангалари ва тарихий буюмларининг яратилиш тарихи мавжуд. Маълумотларга кўра, қадимда металл тангалар зарб этилгунга қадар турли юртларда бозор-ўчар, олди-сотди ишларида овқатга солинадиган турли масаллиқлардан фойдаланилган.

Аввалига танга пуллар фақат соф олтин ва кумушдан зарб қилинган. Бу тангалар соф бўлгани учун мўрт бўлиб, тез ейилиб кетган. Шундан кейин пулларга турли  қотишмалар, хусусан, олтин, кумуш, мис каби маҳсулотлар аралаштирилган.  

Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонуни 8-моддасида маданий бойликлар, тарихий экспонатлар ва маданий қийматга эга бўлган ашёлар республика ҳудудидан олиб чиқилиши мумкин эмас, дея белгилаб қўйилган. Амалдаги қонунларга мувофиқ, мамлакат ҳудудида савдога чиқарилган қадимий ва нодир тангаларни сотиш ва сотиб олиш мумкин.  Лекин Ўзбекистон чегараларидан тангаларни олиб чиқиб кетиш ёки чет эл фуқароларига сотиш тақиқланади.  

Афсуски, бугунги кунда фуқаролар томонидан қонунни четлаб ўтган ҳолда қадимий ва қимматбаҳо тангаларни чет эл фуқароларига сотиш ҳолатлари учраб турибди. Жорий йил бошида Сурхондарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.А ва унинг шериклари 1 дона “ПЕТРУ БОГДАНОВУ 1899” ёзувли вазни 61,69 грамм бўлган қадимий олтин тангани чет эл фуқаросига 100 минг АҚШ долларига пуллаётган вақтида қўлга олинган. XIX асрга оид қадимий олтин танга тегишли тартибда Термиз давлат археология музейига топширилиши тавсия этилган. Ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА