Қадимги туркий васиқаларнинг баъзи хусусиятларига доир
Ярмухаммат Худайбергенович МАДАЛИЕВ филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети Чимкент, Қозоғистон e-mail: madaliev_61@mail.ru Нодир Нормуродович РАМАЗОНОВ доцент филология фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Тошкент давлат юридик университети Тошкент, Ўзбекистон e-mail: n.ramazanov@tsul.uz
Aннотация
Мақолада қадимги туркий васиқалар компонентларнинг берилиш усули, нутқ услуби, мазмунига кўра турлари нуқтаи назаридан ўрганилган. Васиқаларнинг қулга эркинлик бериш, қулни сотиш, кимса (шахс) ёки нарсани гаровга кўйиш, васиятнома ёки мерос бўлишиш, бола асраб олиш, экин майдони ёки узумзорни ижарага олиш, қарз олиш, товар-буюмни айирбошлаш, уй-жой, ер олди-берди васиқалари каби турлари таҳлил қилинган.
Таянч сўзлар: васиқа, ёрлиқ, васиқаларнинг турлари, васиқалар услуби.