Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадим Бухорода сайёҳлик мавсуми бошланди
14:58 / 2025-03-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Кўҳна ва боқий Бухоронинг бой маданий, тарихий мероси, ўз бағрида бир неча асрлик тарих сир-синоатини сақлаб келаётган маҳобатли ёдгорликлари, зиёратгоҳлари сайёҳларни доим ўзига мафтун этиб келган. Шу кунларда қадим шаҳарда сайёҳлик мавсуми бошланган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларидаги кўрсаткичларга юзланадиган бўлсак, вилоятга 195 мингдан зиёд хорижий сайёҳ ташриф буюриб, уларга кўрсатилган хизматлар орқали туризм экспорти 53,3 миллион АҚШ долларига етказилди. Шу билан бирга, республика ҳудудларидан Бухорога 665,2 минг нафар маҳаллий аҳоли сайёҳ сифатида келган.

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Бухородан республика ҳудудларига 63,5 минг нафар маҳаллий аҳоли, корхона ва ташкилот ишчи-ходимларининг саёҳатлари тизимли равишда ташкиллаштирилди.

[gallery-22295]

Қолаверса, жорий йилнинг январь-февраль ойлари мобайнида янги 6 та жойлаштириш воситаси, жумладан 1 меҳмонхона, 4 та оилавий меҳмон уйи, шунингдек, 6 туроператор ва турагент фаолияти йўлга қўйилди.  

Йил якунига қадар Бухорога 2 миллион 200 мингдан зиёд хорижий, 4 миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳнинг ташрифи кутилмоқда.

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА