English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадим Бухоро - хорижлик фототасвирчилар нигоҳида
12:07 / 2023-07-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

Республика Маданият ва туризм вазирлиги томонидан туркий тилли давлатларда мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш ҳамда ушбу давлатлардан юртимизга сайёҳлар оқимини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Айни мақсадда 14 та хорижий давлатдан 21 нафар маҳоратли фотосуратчи иштирокида “Турк дунёси фотографлари учрашуви” лойиҳасига кўра, Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти юқори бўлган вилоятларига инфо-турлар ташкил қилинди. Жорий йилнинг 11-14 июль кунлари хорижий фотографларидан иборат делегация аъзолари қадимий кентларимиздан бири Бухорода бўлди.

[gallery-12801]

Маҳоратли фототасвирчилар Бухородаги диққатга сазовор жойларга, Ромитан тумани туристик марказига саёҳат қилди, ҳунарманд усталар маҳорат дарсларида қатнашди. Ушбу жараёнларни улар фотокадрга муҳрлашга эришдилар. 

Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА