Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаддофийнинг ўғлига суиқасд қилинди
13:04 / 2026-02-04

Ливияда мамлакатнинг собиқ раҳбари Муаммар Қаддофийнинг иккинчи ўғли Сайф ал-Ислом Қаддофий ўлдирилди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.

Маълумотга кўра, марҳумнинг мамлакат ғарбида жойлашган Аз-Зинтон шаҳридаги шахсий қароргоҳига ниқоб таққан тўрт нафар шахс бостириб кирган ва уни отиб кетган.

Марҳумнинг тарафдорлари Сайф ал-Ислом Ливияда барқарорлик умиди йўлида жонини фидо қилди, дея баёнот бериб, фожиа юз беришида ҳокимият тузуми тарафдорларини айблаган.

53 ёшли Қаддофийнинг адвокати Холид ас-Саидий мижози вафот этганини тасдиқлади. “Ал-Арабия” телеканали ҳам оилага яқин манбаларга таяниб, марҳум ўз қароргоҳи боғида ўқ еб ҳалок бўлгани хақида хабар қилган.

Д.Ҳакимов, ЎзА