English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Қачонгача одамлар даволаниш учун пойтахтга қатнаши керак?» - Шавкат Мирзиёев
20:46 / 2020-11-06

Тиббиёт соҳаси бўйича ўтказилаётган йиғилишда ҳар бир ҳудуд ўз хусусиятлари, касалликлар таркибига қараб, хусусий секторни жалб қилган ҳолда, даволаш муассасаларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Жумладан, Қорақалпоғистон ва Хоразмда – буйрак, Андижон – кардиология, Бухоро ва Навоийда – ошқозон-ичак, Жиззах ва Сирдарёда – нафас йўллари, Қашқадарё ва Фарғонада – эндокрин, Самарқандда – гепатология, Наманган ва Сурхондарёда – асаб ва қон айланиши тизими, Тошкент вилоятида – офтальмология, Тошкент шаҳрида – онкология касалликлари бўйича илғор хорижий клиникалар филиалларини ташкил этиш топширилди.

Йиғилишда Президент ҳудудлардаги касалликлар тури ва уларнинг динамикасидан келиб чиқиб, 17 та ихтисослашган республика тиббиёт марказларининг минтақавий филиалларини ташкил этиш зарурлигини қайд этди.

- 17 та ихтисослашган марказ фақат Тошкент шаҳри учун эмас, бутун мамлакат аҳолиси учун. Қачонгача одамлар касаллигини даволаш учун пойтахтга қатнаши керак? – деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга ихтисослашган марказлардаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари, янги диагностика ва даволаш услубларини вилоят, туман ва шаҳар шифохоналарига трансляция қилиш юзасидан ҳам топшириқлар берилди.

ЎзА