Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қачонгача ажнабий номларга маҳлиё бўламиз?
09:30 / 2024-10-11

Фарғона шаҳри маркази замонавий шаҳарсозлик меъморчилиги анъаналари бўйича қурилган янги бино ва муҳташам иншоотлари билан гўзалдир. Аммо бугун марказий кўча бўйлаб қад ростлаган савдо ва хизмат кўрсатиш дўконлари, умумий овқатланиш шохобчаларининг аксарияти ажнабий сўзлар билан номлангани эътиборингизни тортади.

Уларда дунёнинг машҳур мегаполис шаҳарларидан тортиб, тарихий масканлар, қаҳрамонлар номлари ва яна турли-туман, тушунарсиз кўплаб атамаларни учратиш мумкин. Агар бу ерларни яхши билмаган бирор сайёҳ ушбу кўчада сайр қилса, дабдурустдан қаерда юрганини унутиб қўйиши ҳеч гап эмас. Таассуфлиси, бундай киши ғашини келтирадиган, тилимиз келишмайдиган ажнабий атамаларни А. Навоий кўчаси ҳамда А. Қодирий мавзеси кўчаларида ҳам кўриш мумкин.

Она тилимиз, шубҳасиз, нафис ва бой. Ном беришда ўз тилимиз дурдоналаридан фойдаланмай, бутунлай ёт сўзларга маҳлиё бўлиш маънавий ва маданий дидсизликнинг бир кўринишидир, холос.

[gallery-19694]

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА