Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қабул қандай ўтди?
09:49 / 2022-08-18

Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига ўтган ўқув даргоҳларига қабул сарҳисоби юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда қайд этилганидек, Президент таълим муассасаларига ўтказилган мактаблардаги қарийб 46 минг нафар ўқувчи тегишли равишда ўз таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши белгиланди.

Маълумотларга кўра, айни вақтга қадар Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига жами 168 та таълим муассасаси ўтган.

Мазкур таълим муассасаларида 8 минг 525 нафар бошланғич ва 38 минг 27 нафар юқори синф ўқувчилари таҳсил олмоқда.

Тадбир давомида ушбу ўқувчиларнинг 2022/2023-ўқув йилида умумтаълим мактабларида ўқишларини давом эттиришлари учун амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, ота-оналарнинг мурожаатлари ва маҳаллий ҳокимликлар таклифларига кўра, 14 та мактабнинг айрим бинолари агентликка ўтказилиб, қолган бинолардаги мактаблар умумтаълим мактаблари сифатида ўз фаолиятини давом эттиради. Яъни уларда оддий умумтаълим мактаблари қайта ташкил этилади.

Бу орқали 3 минг 248 нафар бошланғич ва 4 минг 33 нафар юқори синф ўқувчиларнинг ўз мактабларида таълимни давом эттириш имконияти яратилади.

Анжуманда айтиб ўтилганидек, қолган 5 минг 277 нафар бошланғич ва 33 минг 994 нафар юқори синф ўқувчилари агентлик тасарруфига ўтказилган 99 та мактабда таълим олишни давом эттиради.

Матбуот анжуманида мазкур таълим муассасаларида меҳнат қилаётган ўқитувчиларнинг ҳам келгуси фаолиятига оид маълумотлар ҳам бериб ўтилди.

 

ЎзА