French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қабристонлар ободлиги – аждодларга ҳурмат, эҳтиром белгиси
09:47 / 2026-02-26

Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи

Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Сурхондарё вилоятида фақат кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш билан чекланиб қолмай, муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонлар ободонлаштирилиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилмоқда.

Вилоятнинг Бандихон туманида иккита зиёратгоҳ ва 20 та қабристон мавжуд. Туман аҳли фазилатли ойда аждодлар мангу қўним топган гўшаларни тартибга келтирилиб, ободонлаштирилмоқда. Атрофи тозаланиб, дов-дарахтларга ишлов берилаётир. Манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.  

Муқаддас Рамазон ойида Обод турмуш маҳалласидаги “Саид Муродхон” қабристони атрофига девор қуриш бошланиб, йирик ҳажмдаги ободонлаштириш юмушлари амалга оширилди. Теварак-атрофи тартибга келтирилиб, манзарали дарахт кўчатлари қадалди. Мавжуд дарахтларга баҳорги ишлов берилди.

Вилоятда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири