French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қабилалар тўқнашувида 64 киши ҳалок бўлди
11:13 / 2024-02-19

Папуа-Янги Гвинеядаги Амбулин ва Сикин қабилалари ўртасида келиб чиққан низо 64 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди. Воқеа мамлакат шимолий тоғларидаги Энга вилоятида содир бўлган.

Томонлар жангда хавфли қуроллардан фойдаланган, масъуллар ўқ ва қурол қаердан, қандай мақсадда етказилаётганини аниқлашга киришди.  

ОАВ ёзишича, қабилалар ўтган йил ҳам ўзаро жанжаллашган, ўшанда 60 киши ҳаётдан кўз юмган.  

– Бу нафақат Энга, балки умуман Папуа-Янги Гвинея ҳудудида мен гувоҳи бўлган энг йирик қотиллик, – деди мамлакат полицияси мартабали зобити Жорж Какас. – Биз руҳий тушкунликдамиз.  

Австралия Бош вазири ҳам вазиятдан хавотир билдириб, мамлакатга ёрдам беришини айтган.