Пхеньян Эронга ҳужумни қоралади
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатини суверенитет бузилиши, дея таърифлади ва бу “жиддий оқибатга олиб келиши мумкинлиги"дан огоҳлантирди.
Пхеньян бундай амалиёт минтақадаги беқарорликни кучайтириши, халқаро хавфсизликка таҳдид солишини таъкидлади. КХДР раҳбарияти илгари ўз ядровий дастурини ортга қайтариб бўлмайдиган жараён, деб эълон қилган.
Кузатувчилар фикрича, Эронга қарши зарбалар Пхеньян томонидан ядровий ва ракета дастурлари ривожини тезлаштириш учун қўшимча сабаб сифатида қабул қилиниши мумкин. Шунингдек, таҳлилчилар Шимолий Корея ва Эрон ўртасидаги аввалги ҳарбий-техник ҳамкорлик, жумладан Ғарб мамлакатлари орасида хавотир уйғотган ракета технологиялари алмашинуви тикланиши мумкинлигини ҳам таъкидламоқда.
С.Раҳимов, ЎзА