Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пухта тайёргарлик кўрилмоқда
10:09 / 2025-11-14

Шу кунларда Президентимизнинг 2025 йил 19 сентябрдаги фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 октябрдаги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Мазкур жараёнлар билан яқиндан танишиш, ҳудудий штаблар фаолияти ва рўйхатга олиш дастурий таъминотини ўрганиш, тайёргарлик ҳолатини кузатиш ҳамда баҳолаш мақсадида Жаҳон банки миссиясининг вакили Оливие Дуприез бошчилигидаги халқаро экспертлар гуруҳи вилоят штабида бўлди.

Ҳозирда, аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича вилоят ҳамда ҳудудий штаблар тузилиб, вилоят статистика бошқармаси ҳузурида мурожаатларни қабул қилиш учун махсус “Call-markaz” фаолияти йўлга қўйилиб, вилоят штабида 12 нафар масъул ходим фаолият юритмоқда. Улар орқали 22 та туман-шаҳар қамраб олинган. Рўйхатга олиш тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида 883 та стационар рўйхатга олиш участкалари ва 3476 та ҳисоб участкалари ташкил қилинди.

Бундан ташқари, жойларда жами 6739 нафар “Маҳалла еттилиги” ходимлари рўйхатга олувчи сифатида жалб этилган бўлиб, қўшимча 1497 нафар захира ходимлар рўйхати ҳам шакллантирилган. Муҳими, Тошкент вилоятидаги аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида тарғибот ишлари фаол йўлга қўйилган. 

Мутахассисларнинг айтишича, мазкур тадбирга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ҳудудий статистика органлари томонидан жойларда рўйхатга олувчиларни тайёрлаш мақсадида “Маҳалла еттилиги” ходимлари учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Унда ушбу масъулиятли жараёнларда эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар кўриб чиқиляпти. 

А.Мусаев, ЎзА