Пухта ҳозирлик асосида
Жорий йил 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига Фарғона вилоятида ҳам пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
Вилоят бўйлаб 1 минг 210 та сайлов участкаси тузилган бўлиб, барча участка сайлов комиссиялари сиёсий жараёнга шай ҳолатга келтирилган.
Жумладан, Тошлоқ туманида ҳам 52 та сайлов участкаси ташкил этилган. Туманда доимий рўйхатда турувчи 219 минг 585 нафар аҳолининг 118 мингдан зиёдини сайловчилар ташкил этади. Бу йилги сайловларда эса 1 минг 896 нафар йигит-қиз биринчи маротаба депутатликка номзодларга овоз берадилар.
[gallery-19664]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА