Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Путин Ванни қабул қилди
09:18 / 2023-02-23

Россия Президенти Владимир Путин Хитой Компартияси Марказий қўмитаси ташқи сиёсат комиссияси раҳбари Ван И билан учрашди.

Хитой дипломати музокаралар чоғида ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломини етказди, дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида.

“Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар учинчи давлатларга қарши қаратилган эмас, аммо уларнинг босим ўтказишига бепарво ҳам бўлмаймиз”, деб баёнот берди хитойлик дипломат.

Ван И “икки давлат муносабатлари халқаро ҳамжамият босимига дош бериб келмоқда ва барқарор ривожланишда давом этади”, деб таъкидлади.  

Хитой бош дипломати “Москва билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр”, деди.

Путин “Биз ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг аввал келишилганидек Россияга ташриф буюришини кутмоқдамиз”, деди.

“Россия - Хитой муносабатлари режаланганидек ривожланмоқда, биз янги марраларни қўлга киритмоқдамиз”, деб сўзини давом эттирди.

Россия етакчиси “дунёдаги ҳозирги мураккаб даврда, Хитойнинг ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирди”.

“Халқаро вазиятни барқарорлаштириш учун Россия ва Хитой ҳамкорлиги жуда муҳим”, деб қўшимча қилди Путин.

 

ЎзА