Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Путин ва Раисий Эроннинг БРИКСга кириши истиқболини муҳокама қилди
13:40 / 2023-08-18

Бугун Россия ва Эрон Президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Владимир Путин ва Иброҳим Раисий ўзаро алоқаларнинг жорий ҳолати ва кун тартибидаги айрим долзарб масалаларни муҳокама қилди.

Ҳар икки томон Россия – Эрон муносабатида юқори даражага эришилганидан мамнунлигини билдирди. Савдо, энергетика, транспорт, логистика ва экология соҳаларида шерикликни янада ривожлантириш нияти тасдиқланди.

Халқаро ва минтақавий масалаларда жипслашиш, жумладан Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида тўлақонли аъзо сифатида иштирок этиш, шунингдек, БРИКСга қўшилишдан манфаатдорлигини ҳисобга олиш зарурлиги маъқулланди.

Владимир Путин 13 август куни Шероз шаҳридаги масжидда содир этилган террор ҳаракати муносабати билан ҳамкасбига ҳамдардлик билдирди.

ЎзА