Путин Курскга ташриф буюрди
30 кунлик оташкесим жорий қилиниши учун халқаро босим кучаяётган бир пайтда Украина қўшинларидан бутунлай қайтариб олинган ҳудудга РФ етакчиси қадам босди. Бу ҳақда “BBC” нашри ёзмоқда.
Путин Курчатов шаҳрида бир нечта масъул раҳбарлар билан учрашган ва ҳозирда қурилаётган Курск атом электр станциясини ҳам кўздан кечирган.
“РИА Новости” ахборот агентлигининг хабарига кўра, Путин ташрифи чоғида Украина қўшинлари ҳамон Россия чегараси томон ҳаракатланишга уринаётганини айтган. Шунингдек, у кўчирилган аҳоли уйларига қайтиши учун миналардан тозалаш бўлинмалари сонини кўпайтиришни буюрган.
Айни пайтда томонлар ўртасидаги ўзаро зиддият бироз бўлсада сусайгани йўқ. Украина кеча тунда РФнинг 76 та узоқ масофали учувчисиз самолётидан 63 тасини, Москва эса Киевнинг 159 та ҳужумчи дронини йўқ қилганини маълум қилди.
Мусулмон Зиё, ЎзА