Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Путин: Корея ярим оролидаги “ядро муаммоси” КХДРга нисбатан ёмон муносабатга боғлиқ
09:13 / 2022-10-28

Корея ярим оролидаги “ядро муаммоси” ҳақида гаплашишни истамаслик, Шимолий Корея манфаатларига бепарво муносабатда бўлиш билан боғлиқ, деди Россия Президенти Владимир Путин.

“КХДР ядро муаммоси, менинг фикримча, бу мавзуда гаплашишни истамасликда, Шимолий Корея манфаатларига, шу жумладан, Корея Республикаси манфаатларига нисбатан мутлақо бепарво муносабатдадир”.  

“Бир фурсат бўлиб, биз деярли ҳамма нарсага келишиб олган эдик. Шимолий Корея етакчилари эса АҚШнинг ушбу муаммони, жумладан, ядровий компонент билан боғлиқ масалаларини ҳал қилиш бўйича таклифларига рози бўлишганди”, деб қўшимча қилди Путин.

Россия етакчининг айтишича, “Кореянинг Хитой билан қўшма келишув режасига содиқ қолади. ХХР билан ушбу муаммони ҳал қилиш йўлида қандай ҳаракат қилиш бўйича қўшма таклифларимиз бор. Бу таклифлар бизнинг иккита ҳужжатимизда баён этилган”.

 

ЎзА